Жамият
Нью-Йорк университети қошидаги Гроссман тиббиёт даргоҳи олимлари коронавирус инфекцияси кекса одамларнинг миясига Альцгеймер касаллигидан ҳам кўпроқ зарар етказиши мумкинлигини аниқлади.
«Натижаларимиз шуни кўрсатадики, CОВИД-19 билан касалхонага ётқизилган беморлар ва айниқса ўткир инфекция пайтида неврологик аломатлар билан касалланган беморларда мия шикастланиши белгилари Альцгеймер касаллиги билан бир хил ёки ундан юқори бўлиши мумкин», деган тадқиқот муаллифларидан бири, доктор Женнифер Фронтер.
Тадқиқот 2020 йилнинг мартидан май ойигача давом этган ва унда 251 нафар кекса беморларнинг маълумотлари таҳлил қилинган. Қайд этилишича, ушбу беморларда коронавирус билан касалхонага ётқизилишидан олдин когнитив пасайиш ёки деманс белгилари кузатилмаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ