Илм-фан
Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати қисқа муддатда халқаро натижага эришди.
Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 15 майдаги ПФ–86-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган таълим масканига International Baccalaureate (IB) томонидан расмий равишда IB Diploma Programme (IBDP) бўйича IB Жаҳон мактаби мақоми берилди.
Таъкидланишича, IB ташкилотининг 58 йиллик фаолияти давомида, дунё бўйлаб 5 800 дан ортиқ IB мактаблар орасида илк бор давлат мактаби атиги 4 ой ичида аккредитациядан муваффақиятли ўтган.
IB ташкилоти ўз расмий мурожаатида Ал-Беруний халқаро мактаб-интернатининг таълим муҳитини, бошқарув тизимини, устозлар, ўқувчилар ва ота-оналарнинг масъулиятли ёндашувини алоҳида эътироф этган.
Маълум бўлишича, мазкур мактаб-интернатида IBDP дастурининг жорий этилиши орқали ўқувчиларни Harvard, MIT, Oxford, Cambridge, Stanford, Columbia каби дунёнинг етакчи университетларига тўлиқ грант асосида мақсадли тайёрлаш имконияти яратилди.
«Мазкур юксак натижалар мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, давлат раҳбарининг таълимга бўлган устувор эътибори ва стратегик қарашларининг амалий самарасидир», дейилади хабарда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77601
Жамият
56651
Жамият
55851
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ