Ширин шаҳри ва Уйчи туманига янги ҳокимлар тайинланди

Сақлаш
13:58 / 29.12.2025 19 0

Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевич Уйчи тумани ҳокими этиб тайинланди.

 

 

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кейинги йилларда Уйчи туманида олиб борилган ишлар, Уйчи тажрибаси доирасида эришилган ютуқлар баробарида, ишда йўл қўйилган хато ва камчиликларга атрофлича тўхталиб, ҳудудларни янада ривожлантириш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берар экан, бу ишларни амалга ошириш учун туманга янги ҳоким зарурлигини таъкидлади.

 

Шу боисдан халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Мусаев Шуҳрат Мирсодиқовични Уйчи тумани ҳокими  вазифасидан озод қилиш ва туман кенгашининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин соқит қилиш ҳақидаги тегишли қарорларини тасдиқлади.

 

Шунингдек, йиғилишда Абдуллаев Музаффар Абдуғаниевични Уйчи тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори бир овоздан маъқулланди.

 

Шу билан бирга, Сирдарё вилояти Ширин туманига ҳам янги ҳоким тайинланди.

 

Камбарова Дилфуза Йигиталиевна мазкур шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

 

 

Шу кунга қадар шаҳар ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Хазратқулов Ниёз Намазбоевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ширин шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилди.

 

Маълумот учун, Дилфуза Камбарова тайинловга қадар акциядорлик-тижорат Халқ банки Сирдарё вилояти минтақавий маркази Аёллар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш бўйича минтақавий марказ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//