Жамият
Ўзгидромет 3 январгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, эртага баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2° совуқ– +3° илиқ, кундузи +3– +8° илиқ бўлади.
31-декабрь куни кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 1–3 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 1-2 январда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 31-декабрь–2 январда -2° совуқ– +3° илиқ, 3 январда -2– -7° совуқ, кундузи 31-декабрда 0– +5° илиқ, 1-2 январда +3– +8° илиқ, 3 январда -2° совуқ– +3° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, эртага баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5– +10° илиқ, кундузи +10– +15° илиқ бўлади.
31-декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, 1-2 январда ёғингарчилик кутилмайди. 3 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 1-2 январда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31-декабрь кечаси +2– +7° илиқ, кундузи +5– +10° илиқ, 1 январда кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +7– +12° илиқ, 2 январда кечаси -2° совуқ– +3° илиқ, кундузи +10– +15° илиқ, 3 январда кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +5– +10° илиқ бўлади.
Навоий вилояти шимолида кечаси 31-декабрь–2 январда -2° совуқ– +3° илиқ, 3 январда -2– -7° совуқ, кундузи 31-декабрда 0– +5° илиқ, 1-2 январда +3– +8° илиқ, 3 январда -2° совуқ– +3° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд. Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, эртага баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5– +10° илиқ, кундузи +10– +15° илиқ бўлади.
31-декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 1-2 январда ёғингарчилик кутилмайди. 3 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31-декабрда кечаси ва кундузи +5– +10° илиқ; 1 январда кечаси +1– +6° илиқ, кундузи +3– +8° илиқ, 2 январда кечаси -2° совуқ– +3° илиқ, кундузи +8– +13° илиқ, 3 январда кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +5– +10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, эртага баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7– +12° илиқ, кундузи +13– +18° илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида 31-декабрь ва 3 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1-2 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 31-декабрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31-декабрда кечаси +5– +10° илиқ, кундузи 7–12° илиқ, 1 январда кечаси 0–5° илиқ, кундузи +7– +12° илиқ, 2 январда кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +10– +15° илиқ, 3 январда кечаси +2– +7° илиқ, кундузи +7– +12° илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳам 31-декабрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат 2 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 31-декабрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31-декабрда кечаси +5– +10° илиқ, кундузи +7– +12° илиқ, 1 январда кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +7– +12° илиқ, 2 январда кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +10– +15° илиқ, 3 январда кечаси +2– +7° илиқ, кундузи +7– +12° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, эртага ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +7– +12° илиқ бўлади.
1 ва 3 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 31-декабрь ва 2 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31-декабрда кечаси +2– +7° илиқ, кундузи +5– +10° илиқ; 1 январда кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +3– +8° илиқ, 2 январда кечаси -2° совуқ– +3° илиқ, кундузи +5– +10° илиқ, 3 январда кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +5– +10° илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, эртага вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +3– +8° илиқ бўлади.
Бошқа кунлари ҳам вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 31 декабрда кечаси 0– +5° совуқ, кундузи +2– +7° илиқ; 1-2 январда кечаси -2– -7° совуқ, кундузи 0– +5° илиқ, 3 январда кечаси ва кундузи -2° совуқ– +3° илиқ бўлади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77483
Жамият
56580
Жамият
55766
Жамият
50845
Жамият
//
Изоҳ йўқ