Жамият
Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва Камбағал оилалар реестри негизида ягона Ижтимоий реестр юритилади.
Маълумот учун, Ижтимоий реестр – «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида юритилиб, давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этиладиган оилалар (шахслар)ни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш вазифаларини бажаради.
Ижтимоий реестрда оилалар ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, «давлат таъминотидаги оила», «камбағал оила» ва «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифаларига ажратилади.
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг тоифаларини белгилашнинг қуйидаги тартиб жорий этилади:
▪️ оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнат қилиш имконияти чекланган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган белгиланган оилалар «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилади;
▪️ оила аъзолари меҳнатга лаёқатли ёки меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган ва уларнинг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган оилалар «камбағал оила» тоифасига киритилади;
▪️ оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача бўлган қуйидаги оилалар «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилади:
➖ «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифаларидан чиқарилган оилалар;
➖ «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси асосида Фармонда белгиланган оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оила деб топилган оилалар.
Шунингдек, февраль ойидан «Давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади.
Жумладан:
▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;
▫️ ушбу оилаларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:
➖ кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;
➖ кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;
➖ кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади ва фоиз тўловлари Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат банкларига қоплаб борилади.
Фармонда ёзилишича, Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларини белгилаш ва ундан чиқаришга доир низоларни тезкорликда ҳал этиш мақсадида 2026 йил 1 февралдан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида апелляция кенгаши ташкил этилади. Бунда:
▫️ апелляция кенгаши ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил амалга оширади;
▫️ апелляция кенгаши оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш бўйича далолатнома ва хулосаларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ёхуд уларга ўзгартириш киритиш бўйича «маҳалла еттилиги»га мажбурият юклаш ҳақида қарорлар қабул қилади.
Маданият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Спорт
77483
Жамият
56580
Жамият
55765
Жамият
50843
Жамият
//
Изоҳ йўқ