Ўзбек сўмини ёққан хорижликлар жазога тортилди.

Сақлаш
17:43 / 27.12.2025 12 0

Ўзбек сўмини ёққан хорижлик фуқаролар топилиб, маъмурий жазога тортилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов xabar berdi.

 

Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушбу ҳаракатни содир этган ишчилар аниқланиб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Воқеа юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.

 

ЖИБ Сирдарё туман суди қарори билан айбдорларнинг ҳар бири БҲМнинг 100 баравари, яъни 41 млн 200 минг сўмдан жарима жазосига тортилган.

 

“23 декабрда Ўзбекистон валутасини олиб, ёқдик. Қилган ишим нотўғри эканини англаб етдим. Ўзбекистон халқидан узр сўрайман. Қилган ишимдан пушаймонман”, деган ҳуқуқбузарлардан бири.

 

Шунингдек, иш берувчи томонидан ушбу шахслар билан меҳнат шартномаси бир томонлама бекор қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//