Маданият
17 январь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Дилбар Маҳмудова 85 ёшда вафот этди.
Дилбар Маҳмудова 1936 йил 8 апрелда Тошкентда туғилган. 1959 йили Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган. Республика матбуотида унинг 300 дан ортиқ публицистик мақоласи эълон қилинган.
Дилбар Маҳмудованинг илк китоби «Ярим аср ёнма-ён» номи билан чоп этилган. Шундан сўнг унинг «Ҳар мактубда умр лаҳзаси», «Ҳалима», «Ҳаётдан кейинги ҳаёт», «Мўйқаламда ёзилган роман», «Синмаган Сурхон қизи», «Меҳр қуёши», «Осмонмисиз, қуёшмисиз ё оймисиз, бувижон!» китоблари нашр қилинган.
Турмуш ўртоғи Тилаб Маҳмуд билан ҳаммуаллифликда «Умр шомидаги бахт», «Тортадирман жабрини», «Омонат дунё» номли песалар ёзган. Мазкур асарлар Ўзбек Миллий академик драма театрида саҳналаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ