Спорт
Бугун Ўзбекистон Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиладиган “Миллий спорт мукофоти — 2025” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда турли номинациялар бўйича йил давомида энг юқори натижаларга эришган спортчилар ва мутахассислар тақдирланди.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. У 2025-йилда ўтказилган Осиё ва Жаҳон чемпионатлари, шунингдек Ислом бирдамлик ўйинларида иштирок этиб, барча нуфузли мусобақаларда олтин медалларни қўлга киритди ҳамда жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлди.
“Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” номинациясида боксчи Навбаҳор Ҳамидова ғолиб бўлди. У жорий йилда ўтказилган Wорлд Бохинг Жаҳон чемпионатида кумуш медални, Жаҳон кубогида эса олтин медални қўлга киритди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси “Йилнинг энг яхши спорт федерацияси” номинациясида ғолиб деб топилди. 2025-йилда мамлакатда футболни ривожлантириш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишлар муносиб баҳоланди.
Шунингдек, Ўзбекистон У-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва жамоа дарвозабони Неъматуллоҳ Рустамжонов ҳам алоҳида тақдирланди. ЎФА мухлислар билан ишлаш бўлими етакчиси Абдураҳмон Фозилов эса “Энг яхши спорт тарғиботчиси” номинацияси совриндори бўлди.
Карате бўйича Жаҳон чемпиони Гулшан Алимардонова “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб чиқди. У Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида -50 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Ушбу натижа орқали Алимардонова Ўзбекистон спорти тарихида аёл каратечилар орасида илк Жаҳон чемпиони сифатида қайд этилди.
Бундан ташқари, 16 ёшли Ҳусния Олимжонова йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси деб топилди. У Дубай шаҳрида ўтказилган В ёшлар Пара Осиё ўйинларида иштирок этиб, 8 та олтин медални қўлга киритди.
Олимжонова ўсмирлар тоифасидаги баҳсларда югуриш (100 м, 200 м, 400 м, 800 м, 1500 м), ядро улоқтириш, баландликка сакраш ва узунликка сакраш йўналишларида иштирок этиб, уларнинг барчасида олтин медалга сазовор бўлди.
Спорт
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77476
Жамият
56578
Жамият
55761
Жамият
50834
Жамият
//
Изоҳ йўқ