Умумхалқ байрамларига оид китоблар чоп этилади

Сақлаш
16:53 / 26.12.2025 19 0

Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш” концепцияси тасдиқланди. Унга кўра, эндиликда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмуни янада кучайтирилади.

 

Бугунги кунда Ўзбекистонда 50 дан ортиқ умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунлар турли даражаларда нишонланиб келинмоқда.

 

Қайд этилишича, энди ҳар бир умумхалқ байрамининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, умумхалқ байрамларининг таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналари, турли безаклари ишлаб чиқилади.

 

Бундан ташқари, ҳар бир умумхалқ байрамининг ғоявий-маънавий мазмуни, тарихий шаклланиши ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини очиб берувчи қўлланмалар тайёрланади ва кенг тарқатилади.

 

Умумхалқ байрамлари доирасида “Энг иқтидорли ёш” аксия-шоу дастурини ўтказиш орқали муваффақиятга эришган ёшларни халққа танитиш ва шу орқали бошқа ёшларни ўз мақсадлари йўлида руҳлантиришга оид интерактив тадбирлар ташкил қилинади.

 

Шунингдек, байрам кунларига оид оммабоп адабиётлар, шу жумладан, “Ўзбекистон байрамлари” китоби тайёрланади ва чоп этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//