Жамият
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.
Якшанба куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати: шанба куни 7-12 даража илиққача, якшанба куни 10-13 даража илиққача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 2 даража совуқ-3 даража илиқ атрофида бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Тошкентда ҳарорат 4-6 даража илиқ бўлади. Шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади. Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ