Сиёсат
“Эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
Юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади. Парламент вакилларини ҳам бу жараёнда ўз таклифлари билан фаол иштирок этишга чақираман”, – деди Президентимиз.
Келгуси йилда маънавият соҳаси янада ривожлантирилиб, ижтимоий-маданий ҳаётимиздаги муҳим саналар кенг нишонланиши таъкидланди. Жумладан, барча ютуқ ва ғалабаларимизнинг пойдевори бўлган Ватанимиз мустақиллигининг шонли 35 йиллиги катта байрам сифатида ўтказилади. Соҳибқирон Амир Темур, Мир Алишер Навоий боболаримизнинг қутлуғ таваллуд айёмларига тайёргарликни ҳозирдан бошлаш кераклиги қайд этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50871
Жамият
//
Изоҳ йўқ