Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида жиноий тўдалар фаолиятига нисбатан қатъий ва очиқ муносабат билдирди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзини қонундан устун қўяётган, тадбиркорларга босим ўтказиб, уларнинг бизнесини эгаллаб олишга уринаётган, иқтисодиётга жиддий зарар етказаётган, мураккаб молиявий жиноятлар содир этаётган ҳамда ўзини “қози” деб ҳисоблаб, одамлар ўртасидаги олди-берди масалаларига ноқонуний аралашаётган айрим жиноий тўдалар кузатилмоқда.
Ачинарлиси, “осон пул топиш” илинжида билагида кучи бор айрим спортчилар ҳам бундай жиноий гуруҳлар домига тушиб қолаётгани қайд этилди. Энг ташвишли жиҳати эса, Ўзбекистон фуқароларидан иборат айрим жиноий гуруҳларнинг чет давлатларда ҳам фаолият юритаётгани мамлакатимизнинг халқаро имижига салбий таъсир кўрсатаётганидир.
Президент қатъий таъкидлади: “Ҳамма эшитиб олсин: бундай жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйишга куч-қудратимиз етади ва буни албатта қиламиз!” Шунингдек, давлат раҳбари Ўзбекистонда фуқаролар, тадбиркорлар ва инвесторларни ҳар қандай шароитда ҳимоя қиладиган мустаҳкам давлат тизими, Конституция ва қонунлар мавжуд эканини алоҳида урғулади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Иқтисод
77476
Жамият
56576
Жамият
55761
Жамият
50831
Жамият
//
Изоҳ йўқ