Жамият
Рақобат қўмитаси аралашувидан кейин Тошкент вилоятидаги 5 та қурилиш компанияси 6,7 млрд сўм пул маблағларини истеъмолчиларга қайтарадиган бўлди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.
Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган. Улар хонадон харид қилиш бўйича тузилган шартнома талабларига мувофиқ ўз вақтида тўловларни амалга оширган бўлишларига қарамасдан, айрим тадбиркорлик субъектлари (қурувчи ташкилотлар) томонидан белгиланган муддатларда хонадонларни топшириш мажбуриятлари бажарилмаётганини таъкидлаган.
Шу муносабат билан, ҳудудий бошқарма томонидан қурилиш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича суд органларига жами 32 нафар истеъмолчи манфаатида 11 млрд сўмдан ортиқ маблағни ундириш ҳақида даъво аризалари киритилган.
Гламур Голд, Транспорт Фреэ Гроуп, Луcкй Течниcал, Броccоли Плус ва Нур МЧЖларга нисбатан 16 нафар истеъмолчи фойдасига жами 6,7 млрд сўм миқдоридаги маблағни қайтариш тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарорлари қабул қилинди, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айни пайтда қолган истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан суд ишлари белгиланган тартибда давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 19-моддасига мувофиқ, ижрочи томонидан шартномада ёки белгиланган қоидаларда кўрсатилган муддат, ҳажм ва сифат талабларига қатъий риоя этилган ҳолда ишларнинг бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилиши шартдир.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77474
Жамият
56574
Жамият
55761
Жамият
50829
Жамият
//
Изоҳ йўқ