Жамият
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида яшовчи ўқувчи «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида биринчи ўрин олгани ва унга ишлатилган ноутбук совға қилингани айтилган мурожаат тарқалди.
Маълум қилинишича, тумандаги 41-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Сардор Сатторов «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳасининг вилоят босқичида 1-ўринни олишига қарамай унга 3-даражали диплом ҳамда ишлатилган (эски) ноутбук совға қилинган.
«Бу номардлар эскини бергунча битта китоб билан диплом берса бўлмасмиди? Чангини ҳам артмаган буни, ким билан неча йилдан бери чанг босиб ётган. Шунчалик ҳам номардлик бўладими?...», – дейди ўқувчининг бобоси.
Самарқанд вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи тузилиб, дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумотлар берилади.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77877
Жамият
56795
Жамият
56020
Жамият
51075
Жамият
//
Изоҳ йўқ