Андижонда автобусларда нақд пул билан тўлов бекор қилинади

Сақлаш
17:09 / 25.12.2025 12 0

2026 йил 1 январдан бошлаб Андижон шаҳридаги автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

 

Электрон тўлов турларидан фойдаланувчи йўловчилар йўл ҳақи тўловини 2100 сўм эвазига амалга ошириши мумкин. Йўловчиларга тўловни банк карталари, мобил иловалар, АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга ошириш тавсия қилинмоқда.

 

Йўл ҳақини нақд пул билан тўлаш учун бевосита бекатлар ва уларга яқин ҳудудларда ўрнатилган Paynet, MultiPay ёки Осон инфокиоскларидан 3000 сўм эвазига бир марталик ҚР-чипта харид қилиш зарур бўлади.

 

Андижондаги автобус йўналишларида июлдан автобуслар йўналиши брутто-шартнома тизимига ўтказила бошлаган эди. Бу билан кунлик режа бекор бўлиб, ҳисоб-китоб босиб ўтилган йўл ва сифат мезонларидан келиб чиқиб қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//