Жамият
Қишки таътил даврида йўловчиларнинг темирйўл транспорти қатновларига бўлган талабини қондириш мақсадида 26 декабрдан 12 январга қадар бир қатор йўналишларда қўшимча поезд қатновлари ташкил этилади ва вагонлар сони оширилади.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, қуйидаги йўналишларда қўшимча қатновлар жорий этилади:
«Тошкент – Самарқанд – Тошкент» – 26-31 декабрь кунлари ҳамда 4 январь куни «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча қатновлари ташкил этилади. Жами 14 та қўшимча рейс амалга оширилади.
«Тошкент – Бухоро – Тошкент» – 26-31 декабрь кунлари «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча 4 та рейси бажарилади.
«Тошкент –Хива – Тошкент» — 12 январига қадар қўшимча йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади. Мазкур йўналишда жами 12 та қўшимча рейс амалга оширилади.
Бундан ташқари, «Тошкент – Хива – Тошкент», «Тошкент – Шовот – Тошкент», «Тошкент – Қўнғирот – Тошкент», «Тошкент – Термиз –Тошкент» ва «Тошкент – Бухоро – Тошкент» (Шарқ поезди) йўналишларида ҳаракатланувчи поездларга 12 январга қадар ҳар куни 4 тадан қўшимча вагонлар қўшилади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ