Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев “2026-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзоланди.
Фармонга кўра, 2025-йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31-декабрь дам олиш куни сифатида белгиланди.
Шунингдек, қўшимча дам олиш кунлари қуйидагича этиб белгиланди:
– 2025-йилда барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, 31-декабрь (чоршанба) қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.
– 2026-йилда барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, 2-январь (жума), 28-май (пайшанба),
– 29-май (жума) ва 31-август (душанба) кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди.
– Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 3-январь (шанба), 30-май (шанба) ҳамда 31-декабрь (пайшанба) қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.
Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ, ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи 8-март – Хотин-қизлар куни байрами 2026-йилда якшанба – дам олиш кунига ва 21-март – Наврўз байрами ҳамда 9-май – Хотира ва қадрлаш куни байрамлари беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2026-йил 9-март, 23-март ва 11-май – душанба кунларига кўчирилди.
Ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмаслиги белгиланди.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 2026-йилда 12-декабрь – шанба кунидан 31-декабрь – пайшанба кунига кўчирилди.
Фармонда қайд қилинишича, байрам (ишланмайдиган) кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда республика аҳолисининг мароқли дам олиши учун:
– Туризм қўмитаси ва Маданий мерос агентлиги туризм намойиши объектлари (маданий мерос объектлари, музейлар) ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилиши ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этади;
– Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда санаторийлар ва соғломлаштириш муассасалари учун чегирмалар бериш ҳамда акциялар ўтказиш тавсия этилади.
– “Uzbekistan Airways” АЖ ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга ички транспорт қатновлари учун чегирмалар бериш ва акциялар ўтказиш тавсия этилади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77472
Жамият
56573
Жамият
55758
Жамият
50829
Жамият
//
Изоҳ йўқ