Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми ёки ихтиёрий?

Сақлаш
18:59 / 24.12.2025 12 0

Ўзбекистонда Янги йил муносабати билан ходимларга байрам мукофотини бериш масаласига Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мамлакат қонунчилигига таяниб аниқлик киритди.

 

Меҳнат кодексининг 252-моддасига (рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловлар) кўра, мукофот ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тартиби иш берувчи томонидан белгиланади ҳамда жамоа шартномаси ёки ички ҳужжат билан расмийлаштирилади.

 

“Агар ички ҳужжатда барча ходимларга байрам муносабати билан мукофот бериш мажбурияти белгиланган бўлса, иш берувчи уни бериши шарт. Акс ҳолда, бу қарздорликни келтириб чиқаради. Агар бундай мажбурият ички ҳужжатларда кўзда тутилмаган бўлса, мукофот бериш мажбурий эмас, у ихтиёрий ҳисобланади”, дейилади вазирлик хабарида.

 

Айтилишича, мукофотлашда камситишга йўл қўйилмайди. Меҳнат кодексининг 4-моддасига (меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш принципи) кўра, жинс, ёш, лавозим ёки меҳнат натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар асосида фарқлаш камситиш ҳисобланади. 

 

Байрам мукофотини байрамдан олдин ҳам, кейин ҳам бериш мумкин — қонунчиликда аниқ муддат белгиланмаган. Бюджет ташкилотларида мукофотлаш тартиби фақат қонунчиликда белгиланган ҳолатларда амалга оширилади. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//