Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев 24-декабрь куни вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилишда шундай вазифа қўйди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, йиғилишда сўнгги саккиз йилда вилоятга 3 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинган, 4 мингта саноат корхонаси ишга туширилгани қайд этилди.
Саноат ҳажми икки баробарга ошиб, жорий йилда 17,2 триллион сўмга етиши кутилмоқда. Чарм-поябзал, заргарлик, қурилиш материаллари ва фармацевтика каби янги тармоқлар шаклланган. 2025-йилда 126 минг оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражаси 9,3 фоиздан 5,6 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
“Тўпаланг” сув омборидан қувур тортиш орқали Шеробод, Бойсун, Бандихон, Музработ, Олтинсой, Ангор, Жарқўрғон ва Денов туманларида яшовчи 2 миллион аҳолининг ичимлик сув муаммоси тўлиқ ҳал этилган. Шунга қарамай, бой табиий ресурслари ва етарли инфратузилмаси бўла туриб, Сурхондарё вилояти саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва туризм соҳаларида қатор ҳудудлардан ортда қолаётгани айрилди.
Хусусан, вилоятда саноат ишлаб чиқариш ҳажми Сирдарё вилоятига нисбатан 1,5 карра, Жиззах вилоятидан 1,8 баробар ва Хоразм вилоятидан 2 баробар кам. Мева-сабзавот экспорти ҳам Самарқанд, Тошкент вилояти, Фарғона ва Хоразм кўрсаткичларидан паст. Вилоятдаги қазилма бойликлар 600 миллиард долларга баҳолангани, бироқ бу салоҳиятнинг ҳатто 10 фоизи ҳам ишга солинмагани қайд этилди.
Сурхондарёнинг салоҳиятини янада тўлиқ ишга солиш бўйича қуйидаги вазифалар белгиланди:
2026-йилда вилоятда аниқланган 114 та қазилма конлари захираси асосида янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Келгуси йилда ушбу конларда 3,2 миллиард долларлик 91 та лойиҳани бошлаш, шундан 2 миллиард долларлик қисмини ишга тушириш режалари белгиланди. Драйвер лойиҳалар инфратузилмасига 175 миллиард сўм ажратилади, бунинг ҳисобига 1 триллион 200 миллиард сўмлик 36 та лойиҳа амалга оширилиб, 9 мингта иш ўрни яратилади.
Вилоятда атиги 47 та меҳмонхона фаолият юритмоқда, 4 ва 5 юлдузли ёки бренд меҳмонхоналар йўқ. Эндиликда Бойсун, Сангардак ва Омонхона каби юқори туристик салоҳиятга эга ҳудудлар имкониятлари тўлиқ ишга солиниб, меҳмонхоналарнинг сони кўпайтирилади, янги туризм йўналишлари ва объектларини ташкил этилади.
Қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот ишлаб чиқаришнинг 60 фоизи Денов, Шеробод, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Музработ ва Сариосиё туманлари ҳиссасига тўғри келади. Келгуси йилда Ангор, Қизириқ, Термиз, Узун ҳамда ихтисослашган бошқа туманларда ҳам экспортни кўпайтириш бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими шу каби имкониятларни ишга солиш бўйича режаларини тақдимот қилди. Давлат раҳбари ҳудудда йўлларни таъмирлаш, уй-жой қуриш ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш бўйича ҳам кўрсатмалар берди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77471
Жамият
56572
Жамият
55757
Жамият
50829
Жамият
//
Изоҳ йўқ