Жамият
Тошкент ҳайвонот боғида ташриф буюрувчилар ҳайвонларга қор отди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Оқ бенгал йўлбарси Фуфуня ва Амур йўлбарси Наврўзга қор отилган. Бошқарувчи директор аралашувидан сўнг ҳайвонларга оғриқ етказиш мақсадида қорбўронлар ичига тошлар солингани аниқланди”, дейилади маъмурият хабарида.
Айтилишича, қоидабузарлар зудлик билан ҳайвонот боғи ҳудудидан чиқариб юборилган.
“Амур йўлбарси — йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб тур. Оқ бенгал йўлбарси эса — алоҳида парвариш ва ҳимояни талаб қиладиган ниҳоятда камёб йўлбарс. Ҳайвонот боғидаги ҳар бир жонзот — биз ҳимоя асраб-авайлайдиган ноёб ҳаётдир”, — дея таъкидлади Тошкент ҳайвонот боғи ўз хабарида.
Маъмурият ҳайвонларга зарар етказган ёки белгиланган қоидаларни бузган ҳар қандай шахс ҳайвонот боғи ҳудудидан дарҳол чиқариб юборилишини эслатди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77726
Жамият
56708
Жамият
55930
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ