Жамият
Ҳукумат қарорига кўра, Ўзбекистонда аёллар ўртасида илк марта карате WКФ бўйича жаҳон чемпиони бўлган Гулшан Алимардонова Президент совғаси билан тақдирланди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.
Айтилишича, спортчига Президент совғаси сифатида БЙД СОНГ ПЛУС ДМ-и УзПриде автомобили совға қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Гулшан Алимардонова 27-30-ноябрь кунлари Мисрнинг Қоҳира шаҳрида карате бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида -50 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. У финалда малайзиялик Шаҳмаларани Чандранни 6:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Спорт вазирлиги хабарида бу ғалаба “тарихий ютуқ” деб аталган ва Гулшан Алимардонова жаҳон чемпиони бўлган илк ўзбекистонлик аёл каратечига айлангани қайд этилган.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
78071
Жамият
56890
Жамият
56135
Жамият
51182
Жамият
//
Изоҳ йўқ