Жамият
Тошкент метрополитенининг 29 та бекатида йўл ҳақини кафт орқали тўлаш тизими жорий этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, энди метрога кириш учун транспорт картаси ёки смартфон керак эмас – тўлов кафтдаги чизиқлар асосида биометрик идентификация ёрдамида амалга оширилади. Ҳозирги кунда 29 та бекатда инновацион тизим ўрнатилган. Ундан кунига, тахминан, 200-250 минг йўловчи фойдаланмоқда.
Рўйхатдан ўтиш жараёни 5 дақиқа вақт олади. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу технологияни жорий этиш навбатларни сезиларли даражада қисқартириш ва йўловчиларнинг вақтини тежаш имконини беради.
Таъкидланишича, бундай ечимлар шаҳар ва унинг инфратузилмасига бўлган ишончнинг кўрсаткичи. Тошкентда финтех ташаббусларини ривожлантириш учун барқарор ва хавфсиз муҳит изчил равишда шакллантирилмоқда. Бу эса инвесторларнинг фаол иштирокида юқори технологияли ва кенг кўламли ечимларни амалга оширишда ўз аксини топмоқда.
Бугунги кунда пойтахт метрополитени йўловчиларига қулайлик яратиш ҳамда касса олдидаги тирбандликларни камайтириш мақсадида йўл ҳақини тўлашнинг 10 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, метрода тўлов тизимини амалга оширишда электрон турдаги тўлов усуллари янада ривожланиб бормоқда. Шунингдек, метро хизматидан камдан-кам фойдаланувчилар учун янада қулайлик ҳосил қилиш мақсадида кўплаб бекатларда чипта сотиб олиш учун мўлжалланган автоматлаштирилган банкоматлар ўрнатилмоқда.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77471
Жамият
56572
Жамият
55757
Жамият
50829
Жамият
//
Изоҳ йўқ