Жамият
Нукусда ўзини банк ходими деб таништириб фирибгарлик қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Ҳ.К. икки нафар фуқарога ўзини гўёки банк ходими сифатида таништирган.
У Тошкент шаҳрида ишлайдиган танишлари ёрдамида фуқаро I.T.ga 1,2 миллиард сўм, фуқаро M.B.ga эса 300 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини ажратиб беришини айтиб, эвазига жами 48,4 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
78275
Жамият
56983
Жамият
56245
Жамият
51290
Жамият
//
Изоҳ йўқ