Божхонада 11 ойда қанча наркотик модда ушлаб қолингани маълум қилинди

Сақлаш
15:29 / 23.12.2025 10 0

Ўзбекистонда божхона органлари томонидан 11 ойда қанча гиёҳвандлик ва психотроп моддалар аниқлангани маълум қилинди. Қайд этилишича, 2021-йилда 537 кило наркотик аниқланган бўлса, 2024-йилда бу кўрсаткич 1 тоннага ва 2025-йилнинг 11 ойи якунларига кўра, 1,6 тоннага кўтарилган. Ноқонуний муомаласига чек қўйилган моддалар таркибида табиий гиёҳвандлик воситалари устуворлик қилган. Бунда 1 191 кило гашиш, 259 кило опий ва 61 кило каннабис аниқланган.

 

Шу билан бирга, кучли таъсир қилувчи психоактив моддалар ҳажмининг кескин ўсиши кузатилган. Ушбу муддатда 1,06 тонна дан ортиқ шундай моддалар мусодара қилинган бўлиб, улар орасида сибутрамин (879 кило), прегабалин (119 кило) ва габапентин (28 кило) каби препаратлар устунлик қилган.

 

Асосий наркотрафик йўналишлари Афғонистон – Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия ҳамда Қирғизистон орқали ўтувчи транзит йўллар экани қайд этилди. Божхона органлари томонидан 2024–2025-йилларда 9 та нарколаборатория ҳам фош этилган. Шунингдек, интернет наркодўконларида 100 килога яқин гиёҳвандлик ва психоактив моддалар ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бунда Телеграм ҳамда Даркнет платформалари асосий савдо майдонига айланиб бораётгани билдирилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//