Иқтисод
Ўзбекистонда Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз оширилишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Рақобат қўмитаси йирик чакана савдо тармоқларини байрам кунлари олдидан нархлар барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги ҳақида расман огоҳлантирди.
Байрам арафасида аҳоли томонидан айрим ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотларига талаб кескин ортиши кузатилади. Шу сабабли, нархларни сунъий равишда ошириш ҳолатларининг олдини олиш, бозорда соғлом рақобат муҳитини сақлаш асосий вазифа этиб белгиланган.
Рақобат қўмитаси томонидан йирик чакана савдо тармоқларига тегишли кўрсатмалар юборилган. Улар орасида “Корзинка”, “Макро”, “Ҳавас”, “Барака”, “Магнум”, “Ассорти”, “Б1” ва “Магнит” каби савдо тармоқлари бор.
Уларга маҳсулот етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириш, логистика харажатлари ошиши ёки бошқа омиллар юзага келган тақдирда бу ҳақда Қўмитани тезкор равишда хабардор қилиб бориш вазифаси белгиланган.
Жамият
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
77670
Жамият
56690
Жамият
55910
Жамият
50963
Жамият
//
Изоҳ йўқ