Экостикер тизимида 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди

Сақлаш
10:15 / 23.12.2025 7 0

Ижтимоий тармоқларда 2026 йилдан бошлаб, "экологик ҳудуд"га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилиши ҳақида хабарлар юзасидан тушунтириш берилди.

 

Таъкидланишича, "Экологик транспорт" тизими доирасидаги жарималар икки йилдан сўнг, яъни 2028 йилдан бошлаб жорий этилади. 2026 йил бу фақат тизимни йўлга қўйиш, ҳайдовчиларни хабардор қилиш ва экологик маданиятни шакллантириш даври ҳисобланади.

 

Автомобиллар ва юк машиналаридан чиқаётган заҳарли газлар иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва кислотали ёмғирларга сабаб бўлмоқда. Тизимнинг бош мақсади — жазолаш эмас, балки аҳоли орасида "Экологик транспорт" тушунчасини кенг тарғиб қилиш ва шаҳарларимиз ҳавосининг сифатини яхшилашдир” – дейилади хабарда.

 

Тизим ҳайдовчиларни қийин аҳволга солиш эмас, балки уларга кўмак бериш тамойили асосида ишлайди:

 

Стикер рангини ўзгартириш ҳуқуқи: Агар автомобилингиз дастлаб сариқ ёки қизил стикер олган бўлса, уни техник созлаш орқали рангини "яшил"га ўзгартириш имконияти мавжуд.

 

Диагностика марказлари: Республикамизнинг барча ҳудудларида замонавий диагностика марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Ҳайдовчилар ўз машиналарини техник кўрикдан ўтказиб, стикер рангини яхшилашлари мумкин.

 

Электрон огоҳлантириш тизими: Йўл ҳаракати хавфсизлигининг ягона электрон тизими ва камералар орқали ҳайдовчилар қайси ҳудудга кириш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида олдиндан хабардор қилиб борилади.

 

 2026 йилда ҳеч ким жарима тўламайди! Бу вақт оралиғида ҳар бир ҳайдовчи ўз автомобилининг техник ҳолатини яхшилаш имкониятига эга бўлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//