Жамият
Қашқадарё вилоят ҳокими Муроджон Азимовнинг қарори билан Янги йил байрами арафасида 134 нафар талаба хотин-қизнинг қарийб 1 млрд 128 млн сўмлик (жами 1 127 759 126 сўм) тўлов-контракт пуллари (2025/2026-ўқув йилида) тўлаб бериладиган бўлди.
Қарорда Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари, шунингдек, Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши, Қарши, Китоб, Косон, Касби, Кўкдала, Миришкор, Муборак, Нишон, Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари ҳокимларига иловага мувофиқ “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиши ва ажратилган маблағни белгиланган тартибда ўтказиб бериши кераклиги айтилган.
Вилоят ҳокими ўринбосари З. Аминовага мазкур қарорга асосан туман(шаҳар) “Аёллар дафтари” жамғармасидан ажратилган маблағни қонунчиликда назарда тутилган ҳолда ишлатилишини назорат қилиш вазифаси юклатилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77599
Жамият
56648
Жамият
55850
Жамият
50912
Жамият
//
Изоҳ йўқ