Илм-фан
Илм-фан соҳасида Nobel мукофотини олиш энг катта муваффақият саналади.
Сўнгги тадқиқотларда мазкур мукофотга тааллуқли қизиқ маълумотлар аниқланди.
Олимлар 1901 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда Nobel мукофотини олганларнинг оилавий келиб чиқишини ўрганди. Маълум бўлишича, лауреатларнинг кўпи жамиятдаги энг бадавлат ва билимли оилалардан чиққан. Масалан, уларнинг оталари одатда яхши маошли ишда ишлаган, олий маълумотли бўлган. Ҳатто совриндорларнинг ярмидан кўпи ўз жамиятида энг катта бойликка эга бўлган оилалардан чиққани маълум бўлган. Бу шуни англатадики, илм-фанда катта ютуқларга эришиш учун истеъдоднинг ўзи етарли бўлмаслиги мумкин. Яхши мактаб, етарлича китоблар, тинч муҳит ва танишлар ҳам ушбу муваффақиятга эришишда катта роль ўйнайди.
Таъкидланишича, вақт ўтиши билан вазият бироз юмшамоқда. Мисол учун, аср бошларида Nobel олганлар деярли фақат энг бой оилалардан чиққан бўлса, бугун улар нисбатан бойроқ, аммо барибир жамиятнинг юқори қатламига мансуб оилалардан чиқмоқда. Бу ижобий ўзгариш, лекин қуйилашиш жуда секин. Олимларнинг ҳисобига кўра, тушиш суръати шундай давом этса, Nobel олиш имконияти оддий аҳолига яқинлашиши учун яна жуда кўп йиллар керак бўлади.
Аёллар учун бу йўл янада мураккаб бўлган. Тадқиқот шуни кўрсатадики, Nobel мукофотини олган аёллар эркакларга қараганда янада бой ва имконияти кенг оилалардан чиққан. Оддий қилиб айтганда, олим аёл илм-фанда энг юқори даражага чиқиши учун кўпинча эркакка нисбатан кучлироқ оилавий таянчга эга бўлиши керак бўлган. Бу эса илм-фанда аёллар олдида қўшимча тўсиқлар борлигидан дарак беради.
Бундан ташқари, ҳудуд ҳам катта аҳамиятга эга. Масалан, АҚШда туғилган Nobel совриндорлари европаликларга қараганда нисбатан оддийроқ оилалардан чиқади. Бу АҚШда илм-фанга кириш йўллари бироз очиқроқ эканини кўрсатади. Шунингдек, болалар ота-онасидан кўра яхшироқ ҳаётга эриша оладиган шаҳар ва ҳудудларда Nobel совриндорлари кўпроқ етишиб чиқади. Қизиғи шундаки, фақат бойлар доим бой бўлиб қолмайдиган, камбағаллар ҳам юқорига чиқиш имконига эга бўлган жойларда илмий истеъдодлар яхшироқ очилади.
Энг ёмон томони эса тенгсизликдир. Таъкидланишича, турли мамлакатлардан чиққан Nobel совриндорлари солиштирилганда, уларнинг оилалари ўртача ҳисобда бутун дунё бўйича энг бой қатламга яқин бўлиб қолмоқда. Бу ҳолат сўнгги 100 йилдан ортиқ вақт давомида деярли ўзгармаган. Яъни айрим давлатларда имкониятлар кенгайган бўлса ҳам, дунё миқёсида илм-фанга киришдаги тенгсизлик ҳануз сақланмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, бу тадқиқот шуни кўрсатадики, дунёда илм-фанни олдинга силжитиши мумкин бўлган жуда кўп истеъдодлар бор, аммо улар имконият етишмаслиги сабаб юзага чиқмаяпти. Агар илм-фан ҳамма учун очиқроқ бўлса — яхши таълим, қўллаб-қувватлаш ва тенг шароит яратилса — нафақат адолат қарор топади, балки инсоният тараққиёти ҳам тезлашади.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Маданият
Жамият
77468
Жамият
56569
Жамият
55757
Жамият
50825
Жамият
//
Изоҳ йўқ