Байрам муносабати билан ички туризм учун чегирмалар эълон қилинди

Сақлаш
15:47 / 22.12.2025 4 0

Янги йил байрами муносабати билан туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда Маданий мерос агентлигига ва «Вақф» хайрия жамоат фондига қарашли маданий мерос объектлари томонидан аҳоли ва сайёҳлар учун қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор чегирмалар жорий этилади.

 

Жумладан, байрам кунлари маданий мерос объектларига ташриф буюрувчилар учун кириш чипталарига 10 фоизгача чегирмалар, айрим объектларга эса бепул кириш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмонхоналар, меҳмон уйлари ва бошқа жойлаштириш воситаларида ихтиёрий равишда 20 фоизгача махсус байрам чегирмалари тақдим этилади.

 

«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар эса давлат театрларининг спектаклларига бепул кириши мумкин.

 

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Янги йил байрамлари доирасидаги маданий тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар (тадбир ўтадиган жой, тадбир вақти ва бириктирилган масъуллар) билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//