Маданият
Болаларга нисбатан зўравонлик, уларнинг ҳуқуқлари, қадр-қиммати ва жамият масъулияти мавзуларини ўзида акс эттирган «Ҳаққим бор» филми халқаро экспертлар томонидан «Йилнинг энг яхши лойиҳаси» дея эътироф этилди.
Фильмга «Staff Pick» танлов белгиси берилган. Бу халқаро ижодий платформаларда бериладиган нуфузли танлов белгиси бўлиб, у лойиҳа ёки фильмнинг профессионал муҳаррирлар (staff) томонидан алоҳида эътироф этилганини англатади.
«Staff Pick»га сазовор бўлган ишларнинг фақат чекланган қисми йил якунида «Best of the Year» (Йилнинг энг яхши лойиҳалари) рўйхатига киритилади. Бу босқич эса энг юқори эътироф даражаси ҳисобланади.
Шунингдек, фильм European Film Academy ва Vimeo томонидан шакллантириладиган Best Branded Videos 2025 тўпламига ҳам киритилган бўлиб, унга ҳар йили тақдим этилган минглаб лойиҳалар орасидан тахминан 300 та лойиҳа танлаб олинади. Улардан саралаб олинган саноқлиларигина Best of the Best тоифасига киради.
«Ҳаққим бор» қисқа метражли филми Ўзбекистоннинг Богота чақирувига қўшилиши муносабати билан суратга олинган ва илк бор 2025 йил май ойида ушбу воқеага бағишланган конференция доирасида намойиш этилган.
Картина режиссёр Ладо Кватания томонидан Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмагида яратилган.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
77468
Жамият
56569
Жамият
55756
Жамият
50825
Жамият
//
Изоҳ йўқ