Ҳафта давомида баъзи ҳудудларда қор ёғиши мумкин

Сақлаш
11:07 / 22.12.2025 10 0

Ўзгидромет 26 декабргача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 23–25 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 26 декабрда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1– -6° совуқ, кундузи 23-24 декабрда -2– -7° совуқ, 25-26 декабрда -3° совуқ– +2° илиқ гача пасаяди.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23 декабрда 0– -5° совуқ, 24–26 декабрда -3° совуқ– +2° илиқ, кундузи 23-24 декабрда +7– +12° илиқ, 25-26 декабрда +5– +10° илиқ; Навоий вилояти шимолида кечаси -1– -6° совуқ, кундузи 23-24 декабрда -2– -7° совуқ, 25-26 декабрда -3° совуқ– +2° илиқ гача пасаяди.

 

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 декабрда кечаси 0– -5° совуқ, кундузи +2– +7° илиқ, 24-26 декабрда кечаси -2° совуқ– +3° илиқ, кундузи +5– +10° илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2° совуқ– +3° илиқ, кундузи +7 +12° илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 23 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 24–26 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 декабрда кечаси 0– -5° совуқ, кундузи 0– +5° илиқ, 24–26 декабрда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи +3– +8° илиқ бўлади.

 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, 23 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 24–26 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 23 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-24 декабрда -8– -13° совуқ, 25-26 декабрда -3– -8° совуқ гача пасаяди, кундузи 0– -5° совуқдан 0– +5° илиқ атрофида бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//