Жамият
Ўзбекистон пойтахтини болалар контенти ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказга айлантириш мақсадида кеча, 19 декабрь куни The Walt Disney Company компаниясининг вице-президенти, “Emmi” мукофотининг 7 карра совриндори Ҳайма Вашингтон билан учрашув бўлиб ўтди.
“Голливуд мутахассислари билан ҳамкорликда аниматорлар, режиссёрлар ва ссенарийнависларнинг янги авлодини тайёрламоқчимиз.
Жаноб Вашингтон мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга қизиқиш билдирди ҳамда барча ташаббусларимизни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини айтди”, деб ёзди Президент Адмистрацияси раҳбари.
Шунингдек, Ўзбекистонда “Disney”нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этишга қизиқиш билдирилган.
Муҳим лойиҳалар қаторида халқаро компаниялар учун имтиёзли шароитлар яратиладиган Cinema Park креатив паркини ташкил этиш, шунингдек, келгусида минтақа туризми учун янги драйверга айланадиган “Disneyland” тематик боғини барпо этиш ғояси ҳам бор.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77458
Жамият
56566
Жамият
55751
Жамият
50823
Жамият
//
Изоҳ йўқ