Жамият
Жаҳон банки томонидан эълон қилинган Давлатларнинг технологик етуклик индекси — GovTech Maturity Index’нинг 2025-йилги натижаларига кўра, Ўзбекистон 9-ўринни эгаллади.
Қайд этилишича, 2020 йилга нисбатан мамлакат 71 поғонага юқорилаб, индекс кўрсаткичини 0,617 дан 0,958 га етказган. Натижада Ўзбекистон “GovTech’нинг юқори даражадаги етуклиги” (Extensive GovTech Maturity) тоифасига киритилди.
Индекс давлат бошқарувида рақамли трансформация даражасини тўртта йўналиш бўйича баҳолайди. Булар асосий давлат тизимлари, онлайн давлат хизматлари, фуқароларнинг рақамли иштироки ҳамда GovTech ривожланишини қўллаб-қувватловчи омиллардир.
2025-йилги натижаларга кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади ҳамда Жанубий Корея, Австралия, Ҳиндистон ва Канада каби давлатлар қаторидан жой олди.
Шунингдек, рейтинг мамлакатнинг изчил ўсиш динамикасини ҳам акс эттиради. Хусусан, Ўзбекистон 2020-йилда 80-ўринда, 2022-йилда 43-ўринда қайд этилган бўлса, 2025 йилда 9-ўринга кўтарилди.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77458
Жамият
56565
Жамият
55750
Жамият
50823
Жамият
//
Изоҳ йўқ