Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев 17-декабрь куни Навоий вилоятида қуввати 300 mWh (600 mWh) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор имзолади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Abu Dhabi Future Energy Company PJSC— Масдар компанияси ўртасида “Навоий вилоятида қуввати 300 mWh (600 mWh) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида инвестиция шартномаси имзоланган.
Қарорга кўра, инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан ўзи томонидан ташкил этиладиган Лойиҳа компанияси фойдасига воз кечади. Лойиҳа компанияси ўз зиммасига электр энергиясини сақлаш тизими фойдаланишга кафолатланган тарзда тайёр туришини таъминлаш мажбуриятини олади.
Лойиҳа компанияси лойиҳа доирасида электр энергиясини сақлаш тизимини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун электр узатиш тармоқлари ва подстанция қуради ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга топширади. Бунда Лойиҳа компаниясининг электр узатиш тармоқлари ва подстанция қуриш учун сарфлаган харажатлари электр энергиясининг тарифи таркибида кўзда тутилади.
5-декабрь куни Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасида 42 та янги қувватларни ишга туширди ва 21 та лойиҳа қурилишини бошлаб берди. Хусусан, ҳудудларда жами 3 минг 500 мегаваттли 16 та қуёш, шамол, иссиқлик ва гидростанция фойдаланишга топширилди. Улар тўлиқ қувватда ишлай бошлагач, йилига 15 миллиард kWh электр генерация бўлади. Натижада келгуси йилда “яшил” энергия ишлаб чиқариш ҳажмини 23 миллиард kWh’га етказилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77458
Жамият
56565
Жамият
55750
Жамият
50823
Жамият
//
Изоҳ йўқ