Ўзбекистонда Конститутсиявий суд фаолияти рақамлаштирилади

Сақлаш
16:23 / 19.12.2025 7 0

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституциявий суди фаолиятини такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.

 

Мазкур ҳужжат Конституциявий суд фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, фуқароларнинг конститутсиявий одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда суд ишларини юритишда шаффофлик ва самарадорликни оширишга қаратилган. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилди.

 

Унда қуйидагилар назарда тутилган:

 

– фуқаролар ва юридик шахсларнинг Конституциявий судга мурожаат қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш;

– конститутсиявий шикоят институтини такомиллаштириш ва суд ҳимоясини кучайтириш;

– давлат органлари фаолияти устидан таъсирчан конститутсиявий назоратни таъминлаш;

– 2026−2027-йилларда Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш дастурини амалга ошириш;

– 2027-йил 1-августдан суд ишларини юритишда Э-КСУД ахборот тизимини жорий этиш, электрон мурожаатлар, онлайн кузатув ва видеоконференсия орқали суд мажлисларида иштирок этиш имкониятларини яратиш

– суд мажлисларини жонли эфирда узатиш, аудиоёзув орқали қайд этиш ва электрон баённомаларни шакллантириш;

– давлат органлари ахборот тизимлари билан интегратсия орқали фуқаролар ва тадбиркорларни ортиқча овора қилмасдан зарур маълумотларни электрон шаклда олиш амалиётини жорий этиш.

“Фармон Конститутсия устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда суд тизимида замонавий, очиқ ва халққа яқин механизмларни жорий этишга хизмат қилади”, — деди Шерзод Асадов.

 

Келгуси йилда Конституциявий суд алоҳида бинога жойлаштирилиши кутилмоқда. Ҳозирда у Президент администратсияси биносида жойлашган. 2026-йил январь ойидан бошлаб унинг ходимлари саккизта лавозимга кенгайтирилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//