Президент мактабга оғир шароитда қатнаётган ўқувчи билан кўришди

Сақлаш
12:59 / 18.12.2025 6 0

Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Коо-Чати қишлоғида яшовчи 4-синф ўқувчисининг қор белигача келса ҳам, мактабга кетаётгани акс этган видео интернетда кенг тарқалди. Қирғизистон президент Садир Жапаров ушбу ўқувчи билан кўришди.

 

Президент матбуот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, давлат раҳбари қор ёғганига қарамай, мунтазам равишда мактабга қатнаётган боланинг саъй-ҳаракатларидан мамнун бўлган. Шу муносабат билан Садир Жапаров ўқувчини анъанавий Президент арчаси тадбирига таклиф этишни ҳамда давлат раҳбари номидан эсдалик совғаси топширишни буюрган.

 

Шунингдек, Президент болакай билан шахсан учрашиб, унга бир неча совғалар: компьютер, тўп ва ўзининг мобил телефонини берган.

 

«Сенинг видеоингни кўрганимда, ўзимнинг болалигимни эсладим. Ўша пайтлар ярим метр, бир метр қор ёққанда трактор йўл очиб берарди, биз эса йўлчадан мактабга қатнардик» дея эслаган Президент Жапаров.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//