Японияда «Ўзбекистон маданияти кунлари» тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Сақлаш
12:22 / 18.12.2025 7 0

16 декабрь куни Токио шаҳридаги «Гинза» саройида «Ўзбекистон маданияти кунлари» тадбирларининг очилиш маросимига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди.

 

Очилиш маросими доирасида Ўзбекистоннинг таниқли санъаткорлари иштирокида бой маданий дастур намойиш этилди. Тадбирда Ўзбекистон маданияти, миллий мусиқа ва рақс санъати намуналарига кенг ўрин берилди.

 

 

Очилиш маросимида сўзга чиққан маданият вазири Озодбек Назарбеков ушбу тадбир Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳурмат ва маданий алоқаларнинг муҳим ифодаси эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, икки халқни қадимий тарих, бой маданият ва анъаналарга садоқат бирлаштиради, икки давлат ўртасидаги муносабатлар эса сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда.

 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон очиқ ва замонавий давлат сифатида халқаро майдонда янада танилиб бораётгани, маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айлангани қайд этилди.

 

Концерт дастурида Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли хонандалари, «Тумор» рақс ансамбли, «Ниҳол» мукофоти совриндори Умид Исроилов, Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ артисти Муножат Йўлчиева, хизмат кўрсатган артист Илёс Арабов, халқ артисти Зулайхо Бойхонова, «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти совриндори Шахноза Ёқубжонова, Ўзбекистоннинг Япониядаги маданият элчиси Машу Комазаки, хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев ҳамда халқ артисти Гулсанам Мамазоитова иштирок этди.

 

 

Маълум қилинишича, «Ўзбекистон маданияти кунлари» доирасида Японияда санъат усталари иштирокидаги концерт дастурлари, фотокўргазма ҳамда бир қатор расмий учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//