Илм-фан
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан “Ёшларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича ўқув ва илмий-методик қўлланмалар, услубий тавсия, маърифий адабиёт ва медиа маҳсулотлар мажмуасини яратиш” мавзусидаги амалий – мақсадли лойиҳа доирасида тайёрланган китоблар, илмий ишланма ва рисолалар тақдимоти бўлиб ўтди.
.jpg)
Ушбу лойиҳага мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 40 нафардан ортиқ профессорлар, докторант ва изланувчилар жалб қилинган.
.jpg)
Тақдимот тадбирида Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, шунингдек, китоблар, илмий ишланма ва рисолалар муаллифлари сўзга чиқиб, мазкур тўֲпламларнинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида фикр билдириб ўтдилар.
.jpg)
Таъкидлаш жоиз, лойиҳа доирасида Ўзбекистонда аҳоли, хусусан, ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиялаш, соғлом дунёқарашини шакллантириш, таълим, маърифат соҳаларини ислоҳ қилишнинг янги механизмлари ишлаб чиқилган ҳамда лойиҳа бўйича тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.
.jpg)
Лойиҳа доирасида ҳисобот даври мобайнида, Scopus базасидаги журналларда 2 та, ОАК рўйхатидаги журналларда 56 та, хорижий журналларда 38 та, халқаро ва республика миқёсидаги конференциялар тўпламларида 155 та, Интернет сайтларида 8 та, марказий нашрлар – газеталарда 60 та мақолалар нашрдан чиққан. Шунингдек, ўқув-услубий ишлар 27 та, монографиялар 10 та, рисолалар 12 та, 1 та дарслик чоп этилиб, 2 та медиа маҳсулотлар, 18 та тарғибот материаллари тайёрланди.
.jpg)
Бундан ташқари, “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари”, “Давлат ташкилотларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича методик қўлланма”, “Ижтимоий сафарбарлик”, “Ижтимоий-тармоқлар таъсири. Ота-оналар ва ўқувчилар учун тавсиявий методик қўлланма”, “Долзарб 90 кун – 90 имконият услубий қўлланма”, Ёшларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашда Оила, Маҳалла ва таълим муассасаларида манзилли ишларни ташкил этиш бўйича услубий қўлланма, “Бузғунчи ғоялар ва маънавий таҳдидлар”, “Янги Ўзбекистон фидойиси” каби услубий-қўлланмалар нашр этилиб, мамлакатда фаолият олиб борувчи барча раҳбар ходимлар, давлат ташкилотларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича масъуллари, етакчилари, маънавият тарғиботчилари, мутахассислар ва кенг китобхонлар оммасига тақдим этилди.
Иқтисод
Жаҳон
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Сиёсат
77453
Жамият
56564
Жамият
55748
Жамият
50821
Жамият
//
Изоҳ йўқ