Жамият
Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БМТ Туризм) томонидан эълон қилинган сўнгги таҳлилий маълумотларга (World Tourism Barometer) кўра, Ўзбекистон 2025-йилнинг январь-сентябрь ойларида хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича дунё миқёсида энг юқори ўсиш қайд этилган ТОП-7 давлатлар қаторига кирди.
Хусусан, мамлакатга ташриф буюрган халқаро туристлар оқими 2019-йил даражасига нисбатан 73 фоизга ошиб, Ўзбекистоннинг глобал туризм маконидаги мавқеи изчил мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатди.
Мазкур натижалар Европа минтақаси доирасида ҳам Ўзбекистон туризмига берилаётган ижобий баҳоларнинг яққол ифодаси бўлди. БМТ Туризм рейтингига мувофиқ, 2019-йилга нисбатан туристлар сонининг ўсиш суръатлари бўйича Ўзбекистон Европа минтақасининг энг яхши натижа қайд этган давлатлари қаторидан 2-ўринни олди.
2025-йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонга келган халқаро туристлар сони 2024-йилга нисбатан 13 фоизга ошди, натижада мамлакат Европа минтақасида энг юқори ўсиш қайд этган ТОП–4 туристик йўналишлар қаторига киритилди.
Маълумот берилишича, 2025-йилда мамлакат ўз рекордларини янгилади: дастлабки 11 ойда 10,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди, апрель ойидан бошлаб эса тарихда биринчи марта ҳар ойда миллиондан ортиқ сайёҳ келмоқда. Туристик хизматлар экспортидан олинган даромадлар 4,4 миллиард доллардан ошди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77452
Жамият
56562
Жамият
55747
Жамият
50821
Жамият
//
Изоҳ йўқ