Эртага баъзи жойларда қор ёғиши кутилмоқда

Сақлаш
16:04 / 17.12.2025 130 0

“Ўзгидромет” 18-декабрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, пайшанба куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, Устюртда баъзи жойларда 13-18 даражагача совуқ, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

 

Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли 17—22-декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида  қор кўчиши хавфи бор.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//