Жамият
Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг энг кўп эътирозларига сабаб бўлаётган нодавлат таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинди.
Қайд этилишича, 2024–2025-йиллар давомида нодавлат таълим хизматлари бўйича 1 200 га яқин мурожаат қабул қилинган.
Уларнинг асосий қисми қуйидаги ўқув марказлари ва онлайн таълим платформалари ҳиссасига тўғри келган:
Newton Academy, NewTone school;
MyTeacher онлайн инглиз тили курси;
“Prep.uz” онлайн рус тили курси;
“Бадавлат аёл” лойиҳаси;
“Qadam Education” ўқув маркази;
Lerna, Skillbox, Geekbrains;
“Interno Edu” МЧЖ;
Englify МЧЖ;
Niyat Education;
Sevenedu онлайн тил маркази.
Таҳлилларга кўра, қатор нодавлат таълим хизматларида таълим сифати қониқарсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши, шартнома шартлари ва пулни қайтариш тартиби бўйича етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар кузатилмоқда.
Шу билан бирга, “Узум Насия”, “Шаффоф молия”, Пайлатер ва бошқа муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилишда қийинчиликлар юзага келаётгани, рекламада берилган ваъдалар амалда бажарилмаётгани тўғрисида эътирозлар билдирилган.
Қўмита шу каби муассасаларни қонунчиликка, лицензия талабларига, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этишга чақирган ва жавобгарлик тўғрисида эслатган.
Нодавлат таълим хизматларидан фойдаланишда хизмат кўрсатувчининг фаолияти, лицензияси ва рухсатномаларини олдиндан текшириш лозимлиги таъкидланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77452
Жамият
56561
Жамият
55747
Жамият
50821
Жамият
//
Изоҳ йўқ