Жамият
Энди қайси дори воситалари рецептсиз берилишини My.gov.uz орқали текшириш мумкин. Порталда мазкур янги хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда портал Телеграм саҳифасида хабар бермоқда.
Хизматдан фойдаланиш бепул бўлиб, бунинг учун “Рецепт асосида ва рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида маълумот” бўлимига кириш ва керакли дори номини ёзиш лозим.
Тизим қидирув натижаларига кўра, керакли дори воситасини рецепт билан ёки рецептсиз олиш мумкинлиги ҳақида маълумотни чиқариб беради.
Бундан ташқари, дори шакли, ишлаб чиқарувчи, шунингдек, дорининг яроқлилик муддати ва гувоҳнома амал қилиш муддати ҳақида тўлиқ маълумот олса бўлади. Порталда тайинланган электрон рецептлар тўғрисида ҳам маълумот олиш мумкин бўлди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77726
Жамият
56708
Жамият
55930
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ