Маст ҳолда машина бошқаргани учун таълим вазири ишдан олинди

Сақлаш
11:32 / 17.12.2025 10 0

Қирғизистон фан, олий таълим ва инновация вазири Бактиёр Орозов “давлат ва муниципал ходимларнинг этика меъёрларга риоя қилмагани учун” лавозимидан озод қилинди.

 

Маълумот берилишича, ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармонни Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолади. Бу ҳақда 15-декабрь куни давлат раҳбарининг веб-сайтида эълон қилинди. Қўшимча тафсилотлар келтирилмади.

 

Кактус.медиа ёзишича, Орозов 15-декабрь кечаси Чуй вилоятининг Кой-Тош қишлоғида маст ҳолда машина бошқараётганида ҳибсга олинган. Кейинчалик вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бу маълумотни тасдиқлади.

 

“Текширув давомида ҳайдовчида алкоголь мастлиги белгилари кузатилди. Шунинг учун у Бишкек марказий наркология бўлимига тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилди ва унинг алкоголь истеъмол қилгани тасдиқланди. Ҳайдовчига нисбатан Ҳуқуқбузарлик кодексининг 193-моддаси бўйича баённома тузилди. Автомобиль ихтисослаштирилган жарима майдончасига жойлаштирилди”, — дейилади ташкилот хабарида.

 

Кактус.медиа эълон қилган видеода Орозовнинг ўзи пиво ичганини айтган.

 

Маълумот учун, Бактиёр Орозов 2025-йил май ойидан бери Фан, олий таълим ва инновациялар вазирлиги раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//