Жамият
Ўзбекистон қонунчилигидаги тадбиркорликка оид 1 600 та мажбурий талаблар бекор қилинмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 15-декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарорида қатор талаблар бекор қилиниши кўзда тутилган.
Таъкидланишича, бундай катта ҳажмдаги чекловларнинг бекор қилиниши илк бор амалга оширилмоқда.
Хусусан, ҳукумат қарори билан ветеринария хизмати назорати остидаги 1568 та товар позицияси бўйича маҳсулотга мувофиқлик сертификати олиш, шунингдек, туризм хизматларини кўрсатишда мазкур фаолиятга хос бўлмаган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун фаолият турини амалга оширишда айрим ортиқча чекловлар билан боғлиқ жами 1600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинмоқда.
Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги импортни амалга оширишда товар қийматига қўйилган 5000 долларлик чеклов, туристларга уй-жойни 30 кунгача ижарага бериш, ёғочдан мебель тайёрлашга доир талаблар бекор қилинди.
“Бунинг натижасида, тадбиркорларга маъмурий органлар билан муносабатга киришишда ортиқча бюрократик тўсиқлар камайишига ва уларнинг харажатлари, вақти ва ресурси тежалишига эришилади”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, бугунги кунда Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига 36 мингдан ортиқ мажбурий талаблар киритилган бўлиб, Адлия вазирлиги томонидан соҳалар кесимида доимий равишда тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратиш ҳамда соҳадаги бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Сиёсат
77452
Жамият
56561
Жамият
55747
Жамият
50821
Жамият
//
Изоҳ йўқ