Жамият
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 15-декабрь — Бутунжаҳон туркий тиллари куни муносабати билан Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг “Гўзал Туркистон” шеъридан парча ўқиди.
“Босқин ва зулм чидаб бўлмас даражага етган 1930-йиллари Ўзбекистоннинг жасур ўғлони Сулаймон Чўлпон, кейинчалик отиб ташланиб, бадалини ҳаёти билан тўлаган шеърида, шундай фарёд урганди:
Гўзал Туркистон, сенга не бўлди?
Сахар вақтида гулларинг сўлди.
Чаманлар барбод, қушлар ҳам фарёд,
Ҳаммаси маҳзун. Бўлмасми дил шод?
Билмам не учун қушлар учмас боғчаларингда?
Сўнгги асримиз фақат миллатимиз учун эмас, балки бутун Турк дунёси учун ҳам қийинчиликлар, изтироблар, машаққатлар ва босқинлар билан ўтди. Маданий географиямизнинг кўплаб ҳудудларида ўша заминнинг қадимий ўзликликлари, тиллари, эътиқодий қадриятлари тақиқланди, халқлар парчаланди. Том маънода ҳазон фаслини яшадик.
Озарбойжон шоири Рустам Беҳрудий бир давр гўё бутун Турк дунёсининг тақдирига айланган манзарани шундай тасвирлайди:
У қайси миллатдир – тақдири сирдир.
Юз отга бўлинди, барибир бирдир”.
Ражаб Тоййиб Эрдўғон туркийларнинг ягона юрак ва ягона билак бўлиб бирлашмаслиги учун не-не қатағонлар уюштирилганини таъкидлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Сиёсат
77452
Жамият
56561
Жамият
55747
Жамият
50821
Жамият
//
Изоҳ йўқ