Фаррух Турсунов Рим Папасига ишонч ёрлиқларини топширди

Сақлаш
10:29 / 16.12.2025 12 0

Ватиканнинг Ҳаворийлар саройида Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов Рим Папаси Лев XIV га ишонч ёрлиқларини топширди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

 

Суҳбат чоғида элчи Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, демократик институтларни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон Президенти номидан Рим папасига самимий салом ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Рим папаси Лев ХIV Ўзбекистон Президенти ва халқига чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди. У Ўзбекистон ва Ватикан ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 33 йил давомида турли миллат ва дин вакиллари ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қаратилган мустаҳкам ҳамкорлик салоҳияти шаклланганини таъкидлади. Шунингдек, у Самарқанднинг Шарқ ва Ғарб дунёсига таъсир кўрсатадиган фалсафий ва диний тафаккурнинг йирик маркази сифатидаги аҳамиятига алоҳида эътибор берди. Ўзбекистон анъанавий равишда динлараро тотувлик ва бағрикенглик тамойилларини илгари суриш тарафдори экани, бу борадаги халқаро ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди.

 

Учрашув якунида Рим папаси Лев ХIV ўзбек халқининг гуллаб-яшнаши учун ибодат қилишини таъкидлаб, Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги дўстлик ва конструктив ҳамкорлик янада мустаҳкамланишини тилади. Эслатиб ўтамиз, Фаррух Турсунов Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси ҳисобланади. 2024 йил 9 апрель куни дипломат Испания Қироли Филипп VI га ишонч ёрлиқларини топширган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//