Сиёсат
Саида Мирзиёева масъуллар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш каби долзарб масалаларни муҳокама қилди.
«Биз оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатмиз. Болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарликни ҳам кучайтирдик. Аммо бу билан чекланиб қолмаслик керак. Зўравонлик ҳолатларига қарши тезкор чора кўришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш зарур.
(1).jpg)
Кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади. Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз.
Бугун масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, эрта ҳомиладорлик сабаблари ва уларнинг олдини олиш чоралари каби долзарб масалаларни муҳокама қилдик.
.jpg)
Барча масъул раҳбарларни бугунги суҳбатдан тегишли хулоса чиқаришга чақираман. Зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, амалда намоён бўлиши керак. Инсон тақдири статистикадан минг карра муҳимроқ» – деб ёзади бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ