Ўзбек ёзувчисининг романи озарбoйжон тилида чоп этилди

Сақлаш
09:24 / 16.12.2025 12 0

Озарбойжонда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг “Алишер Навоий” романи озарбойжон тилида нашрдан чиқди.

 

Бу ҳақда oзарбoйжонлик олим, профессор Сейфаддин Рзасой ёзаркан, Алишер Навоий барча туркий халқларнинг тенгсиз ва барҳаёт сиймоси экани, Навоий тимсоли нафақат ўзбеклар, балки озарбойжон халқининг ҳам бадиий-шуурий руҳини ифодалашини алоҳида таъкидлаб ўтган.

 

“Роман бошидан охиригача миллий хотирага йўғрилган чақириқ, турклик руҳининг уйғониши, ўзликка қайтиш садоларидан иборат. Шу маънода, асарнинг бадиий тузилишини ташкил этувчи барча унсурлар (образлар, сюжет, эпизодлар, диалоглар, ғоялар...) бизга ўзбек инсони тимсолида туркий руҳнинг “достони”ни ҳикоя қилади. Муаллиф бу руҳнинг турклик ва ислом орқали шаклланганини, туркий ўзликнинг барча маънавий-фалсафий салоҳияти ислом-турк руҳида жўшқинлик касб этганини ёрқин бадиий манзаралар билан акс эттиради”, деб ёзади Сейфаддин Рзасой.

 

Fuyuzat” нашриётида чоп этилган асар Озарбoйжон Миллий Фанлар академиясининг бош илмий ходими, филология фанлари доктори Ғолиб Сайилов томонидан таржима қилинган. Маълумот учун нашриёт мазкур романни туркиялик таржимон Сема Эйнел таржимасида турк тилида ҳам нашр қилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//