Илм-фан
Тошкентда 2025 йилда Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жорий йилда билимли ёшларимиз жами 210 та медаль, шундан 40 та олтин, 78 та кумуш ва 92 та бронза медалини қўлга киритди.
2025 йилда илк марта нуфузли халқаро фан олимпиадасида олтин медаль олган ўқувчиларга 1 млрд сўмдан кўпроқ пул мукофоти берилди.
.jpg)
Жумладан, Далер Раҳимов ҳамда Миржаҳон Муҳаммадов 1 млрд 39 млн сўмдан, устозлардан Моҳира Болтаева 591 млн сўм мукофот пулини қўлга киритди.
Нуфузли 5 та халқаро фан олимпиадасида (ИМО, ИЧО, ИБО, ИПҳО, ИОИ) совриндор бўлган ўқувчиларга қуйидаги миқдорда пул мукофоти берилади:
Олтин медаль учун: 1 млрд 30 млн сўм;
Кумуш медаль учун: 618 млн сўм;
Бронза медали учун: 412 млн сўм.
Уларнинг устозларига эса:
Олтин медаль учун: 185 млн 400 минг сўм;
Кумуш медаль учун: 103 млн сўм;
Бронза медали учун: 61 млн 800 минг сўм.
Жорий йилда ғолибларга жами 13 млрд сўм мукофот пули берилди. 2024 йил бу миқдор 3,5 млрд сўмни ташкил қилганди.
Илм-фан
Илм-фан
Маданият
Жамият
Сиёсат
77449
Жамият
56559
Жамият
55746
Жамият
50819
Жамият
//
Изоҳ йўқ