Маданият
15 декабрь куни халқаро ҳамжамият илк бор Бутунжаҳон туркий тиллар кунини нишонламоқда. Ушбу қарор ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ЮНEСКО Бош конференциясида қабул қилинганди. Ташкилот буни инсониятнинг умумий меросини бойитадиган тил хилма-хиллигини тан олиш йўлидаги муҳим қадам деб ҳисоблайди.
«Бу санани танлаш рамзийдир ва чуқур маънога эга. 1983 йил 15 декабрда даниялик тилшунос Вилгелм Томсен бизга маълум бўлган энг қадимги ёзма манбалардан бири – Ўрхун-Энасой ёзувлари алифбоси муваффақиятли ўқилганини эълон қилганди. Ёзувлар қадимги туркийлар томонидан эрамизнинг VIII асрида ҳозирги Мўғулистон ҳудудидаги Ўрхун водийсида яратилган ва 1889 йилда топилган. Томсеннинг бу ютуғи бугунги кунда бутун Евроосиё бўйлаб ўнлаб жамоаларни боғлаб турган тил анъанаси ҳақида бебаҳо тушунча беради», дейилади БМТ хабарида.
ЮНEСКOнинг таъкидлашича, туркий тиллар оиласига мансуб озарбайжон, қозоқ, қирғиз, турк, туркман ва ўзбек тиллари тахминан 12 миллион квадрат километр майдондаги 200 миллиондан ортиқ аҳоли учун она тили ҳисобланади.
Туркий тиллардаги бой ҳужжатли мерос, шунингдек, ёрқин оғзаки анъаналар 10 дан ортиқ давлатни бирлаштиради.
Бутунжаҳон кунини нишонлаш ташаббуси билан Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон чиққанди. Буни 21 мамлакат қўллаб-қувватлади.
ЮНEСКО Бутунжаҳон туркий тиллар кунини эълон қилиш орқали тил ҳамкорлиги, маданий яқинлашув ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотнинг муҳимлигини таъкидлайди.
Ташаббус тилшунослик тадқиқотлари, таълим ва маданий алмашинув соҳаларида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган. ЮНEСКОнинг қайд этишича, ушбу сана кенг масштабли илмий тадқиқотлар ўтказиш ва туркий тилларни асрашга қаратилган глобал мулоқотни ривожлантиришга хизмат қилади.
Бутунжаҳон туркий тиллар кунида маданий ва илмий тадбирлар, жумладан, тил меросига бағишланган кўргазмалар, маърузалар ва оммавий мунозаралар, адабий ва шеърий кечалар ўтказилади.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77448
Жамият
56559
Жамият
55746
Жамият
50819
Жамият
//
Изоҳ йўқ